Бошқарма ҳақида
Бошқарма ҳақида
Сурхондарё
вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси тўғрисидаги
Н И З О М
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга
қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги
2023-йил 25-январдаги
ПФ-14-сон Фармони ижросини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022-йил 21-декабрдаги ПФ-269-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2023 йил 6 февралдаги 3-ИЧ сонли буйруғи
асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик бош бошқармаси (кейинги
ўринларда - Бош бошқарма деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари,
ваколатлари ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
2. Бош бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари,
қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик вазирлигининг буйруқлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига, Сурхондарё
вилояти ҳокимлигининг фармойиши, қарорлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига,
шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
3. Бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлигининг (кейинги ўринларда – Вазирлик деб аталади)
ташкилий тизими бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик вазирлигига ҳамда тегишлилиги
бўйича Сурхондарё вилояти ҳокимлигига бўйсунади ва ҳисобот беради.
4. Бош бошқарма тизимига қуйидагилар
киради:
Бош бошқарма аппарати;
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари;
“Ишга марҳамат” мономарказлари;
Касб-ҳунарга
ўқитиш марказлари;
Ногиронлиги бўлган шахслар ва кексалар учун
“Мурувват” интернат уйлари;
Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва
протезлаш миллий марказлари;
Хотин-қизлар фаоллари;
Ҳоким ёрдамчилари.
5. Бош бошқарма ўз вазифалари ва функцияларини амалга
оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳудудий тузилмалари, туман
(шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
6. Бош бошқарма юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон
Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга ва
бланкаларга, ўзининг мустақил балансига, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобваракларига
эга.
II.
Бош бошқарманинг вазифалари ва функциялари
7. Қуйидагилар
Бош бошқарманинг вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:
1) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига юкланган вазифалар ва
функцияларнинг самарали бажарилишини таъминлашда иштирок этиш;
2) Сурхондарё вилояти ҳокими, туман
(шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий прокуратура, ички ишлар органлари ва давлат солиқ
хизмати раҳбарлари томонидан раҳбарлик қилинадиган комплекс ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш секторлари (кейинги ўринларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
секторлари деб аталади) билан ҳамкорликни амалга ошириш;
3) аҳоли бандлиги, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш
ва меҳнат миграцияси соҳасидаги ва бош бошқарма ваколатига кирадиган бошқа
масалаларга доир қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатларга риоя этиш юзасидан
мониторинг ва назорат олиб бориш;
4) идора бўйсунувидаги ташкилотларда
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
5) ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малака
ошириш, малакани баҳолаш хизматлари учун давлат буюртмасини шакллантириш бўйича
туман (шаҳар) камбағалликни
қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари фаолиятини
мувофиқлаштириш ҳамда таҳлил қилиш;
6) коворкинг-марказларини ташкил этиш ва уларни сақлаб туриш
молиялаштирилишини ташкил қилиш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандли бўлимлари фаолиятини
мувофиқлаштириш;
7) идора бўйсунувидаги ташкилотларда
молия назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш.
8. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ
қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
бош бошқармаси фаолиятини ташкилий ва ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлайди
ҳамда унга раҳбарлик қилади;
2) Ўзбекистон Республикаси қонунларининг, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларининг, Ўзбекистон Республикаси
Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларининг, Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни
қисқартириш ва бандлик вазирлиги буйруқларининг, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
қарор ва фармойишларининг ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижросини
таъминлайди ҳамда туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари,
идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан бажарилишини тизимли назорат қилади;
3) идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан
киритиладиган ҳужжатларнинг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини, уларнинг
иқтисодий, молиявий ва ҳуқуқий экспертизаси ўтказилишини ташкил этади;
4) идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолиятига
раҳбарлик қилади, улар фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
5) камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлиги
соҳасида хизматлар кўрсатиш юзасидан фаолият олиб борувчи юридик шахслар билан
ҳамкорлик қилади;
6) идора бўйсунувидаги ташкилотларда молиявий
назоратни ташкил этади ва амалга оширади;
7) камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
ҳудудий дастурлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, банд бўлмаган аҳолига
давлат хизматларини кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат муносабатлари ва
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳатти-ҳаракатларини
мувофиқлаштиради;
8) ишга жойлаштириш, ўқитиш ва малакани баҳолаш
хизматларига бўлган давлат буюртмасини шакллантириш, молиялаштириш ва амалга
ошириш, кейинчалик тегишли равишда хусусий бандлик агентликлари, ишсизлар ва
банд бўлмаган аҳолини ўқитиш марказлари ҳамда малакани баҳолаш марказларига ҳақ
тўлаш бўйича идора бўйсунувидаги ташкилотлар ҳатти-ҳаракатларини
мувофиқлаштиради;
9) идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник
таъминотини ташкил этади;
10) идора бўйсунувидаги ташкилотлар бинолари ва
иншоотларидан жорий фойдаланиш бўйича ишлар мониторингини ўтказади ва
мувофиқлаштиради;
11) жисмоний ва юридик шахслар
мурожаатлари билан ишларни ташкил этади;
12) оператив, ташкилий, кадрлар,
молиявий, ишлаб чиқариш ва ўз ваколатига кирадиган бошқа масалалар юзасидан
қарор (буйруқ)лар қабул қилади;
13) қонун ҳужжатларида назарда тутилган
бошқа функцияларни амалга оширади.
III. Бош бошқарманинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
9. Бош бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва
функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Бош бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларни
бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек бошқа
ҳужжатларни Сурхондарё вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда киритиш;
камбағалликни қискартириш, аҳоли бандлигига кўмаклашиш,
оила ва хотин-қизлар, маҳаллалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кўмаклашиш,
тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатиш соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
бош бошқарма ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш
учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти
органларидан белгиланган тартибда ахборот сўраш ва олиш;
давлат статистика органларидан бош бошқарма ваколатига
кирадиган масалаларга доир зарур статистик ахборотни бепул олиш;
ташкилотларда меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза
қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, меҳнат хавфсизлиги стандартларига, шу
жумладан Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларнинг
қоидалари ва талабларига риоя этилишини белгиланган тартибда ўрганиш ва
текшириш;
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар,
шунингдек, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар
асосида иш бажарувчи (хизматлар кўрсатувчи) шахслар соғлиғига меҳнат вазифаларини
бажариши вақтида етказилган зарарларнинг бошқа омилларини қонун ҳужжатларида белгиланган
тартибда махсус текширишни ўтказиш ва текширишда иштирок этиш;
меҳнат, бандлик, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузганлик учун мансабдор шахсларга қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда маъмурий жазолар бериш;
меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига жавоб бермайдиган
ва ходимлар соғлиғи ёки ҳаётига хавф туғдирадиган ташкилотлар фаолиятини ёки
корхоналар маблағларидан фойдаланишни ўз ваколатлари доирасида ва қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиш;
Бош бошқарма ва унинг идоравий бўйсунувидаги
тузилмалар давлат мулкини бир бўлинмадан бошқа бўлинмага бепул фойдаланиш
ҳуқуқлари асосида ўз ташкилий тузилмаси доирасида белгиланган тартибда ўтказиш;
тизимдаги жамғармалар маблағларини белгиланган
тартибда тасарруф этиш ҳамда улардан мақсадли фойдаланиш юзасидан назоратни
таъминлаш ишларини ташкил этиш;
Бош бошқарма ва унинг идора бўйсунувидаги тузилмалари
давлат мол-мулкини беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида бир бўлинмадан бошқа
бўлинмага, ўз ташкилий тузилмаси доирасида балансдан балансга белгиланган
тартибда ўтказиш, штат жадвалларини мувофиқлаштириш, идора бўйсунувидаги
ташкилотлар молия-хўжалик фаолияти баланслари ва ҳисоботларини кўриб чиқиш;
идора бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техник
базасини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга ошириш;
идора бўйсунувидаги ташкилотлар томонидан
марказлашган капитал маблағлардан самарали фойдаланиш юзасидан назоратни
таъминлаш, Бош бошқарма тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш
бўйича истиқболли дастурлар ишлаб чиқиш ташаббуси билан чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва
бандлик вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларига бириктирилган бинолар, иншоотлар ва
хоналарни реализация қилиш ёки бузиш тўғрисида қарор қабул қилиш хусусида
Сурхондарё вилояти ҳокимлигига белгиланган тартибда таклифлар киритиш; идора
бўйсунувидаги хўжалик ташкилотлари (давлат унитар корхоларида Иқтисодиёт ва
молия бош бошқармаси билан келишилади) тузилмасини, штатлар сонини, шу жумладан
бошқарув ходимларини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, харажатлар сметасини,
автотранспорт воситалари лимитини белгилаш;
вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси,
идоравий ташкилотлар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича улар томонидан
параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг ходимларини моддий рағбатлантириш
тартиби, ҳажми ва шартларини белгилаш;
янги иш ўринлари ташкил этган иш берувчиларга,
шунингдек аҳолининг ижтимоий заиф қатламларига мансуб шахсларни, энг аввало,
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, имкониятлари чекланган шахсларни, ҳарбий
хизматдан бўшатилган шахсларни ишга жойлаштирувчиларга ижтимоий рағбатлантириш,
иш берувчиларни Вазирликнинг фаҳрий нишонлари, ёрлиқлари ва гувоҳномалари билан
тақдирлаш учун таклифлар киритиш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида энг
яхши иш берувчилар тўғрисида материаллар жойлаштирилишини ташкил этиш
чораларини кўриш;
иш берувчилар ўртасида ижтимоий жавобгарликни
оширишга ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини ишга жойлаштириш бўйича
самарали фаолиятни кенгайтиришга рағбатлантиришни кучайтиришга қаратилган
танловларни белгиланган тартибда ўтказиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга
ошириш, камбағалликни қисқартириш, маҳалла, оила ва ҳотин-қизлар, меҳнат, аҳолини
иш билан таъминлаш, меҳнатни муҳофаза қилиш ва иш берувчилар фуқаролик
жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасида белгиланган тартибда даврий
нашрлар таъсис этиш;
биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарь ва хўжалик
асбобларини, автотранспортни, алоқа воситаларини, ҳисоблаш, компьютер ва офис
техникасини таъминлаб туриш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминот харид қилиш,
шу жумладан аутсорсинг шартлари асосида харид килиш бўйича ишларни бажариш учун
белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларини бузган ҳолда қабул қилинган давлат ва хўжалик бошқаруви
органларининг ҳамда бошқа ташкилотларнинг буйруқлари ва бошка ҳужжатларини
бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда кўрсатмалар киритиш;
интернет жаҳон ахборот тармоғида ва ижтимоий тармоқларда
белгиланган тартибда расмий веб-сайтлар яратиш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари, давлат
солиқ хизмати органларининг ёзма мурожаатлари асосида махсус ваколатли органлар
билан дастлабки келишувсиз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъий назар
ташкилотларда бандлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун
ҳужжатлари талабларига риоя этишини режадан ташқари қисқа муддатли текширувлар
ўтказиш;
коррупция ва бошқа суистеъмолликларнинг олдини олиш
ва уларга йўл қўймаслик, ходимнинг шахсий ва ишчанлик хусусиятларини, унинг
фаолияти самарадорлигини мунтазам ўрганиш, шунингдек малакага ва Инспекция
фаолиятининг турли йўналишларида ишлаш тажрибасига эга кадрлар заҳирасини шакллантириш
мақсадида ходимлар ротациясини амалга ошириш;
кам фойдаланилаётган ёки реконструкция ёхуд капитал
таъмирлашни (қайта жиҳозлашни) талаб қилувчи мавжуд бинолар, хоналарни ижарага
бериш;
давлат мулкининг бўш турган объектларини, тизим ташкилотларининг
фаолият кўрсатмайдиган биноларини «ноль» харид киймати бўйича қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда реализация қилиш тўғрисида таклифлар киритиш;
тизим ташкилотлари рейтингини тузиш мақсадида улар
фаолиятининг самарадорлигини ошириш мезонларини тасдиқлаш;
ўз ваколати доирасида конференциялар, семинарлар,
кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек бошқа ташкилотлар томонидан ташкил
этилган шунга ўхшаш тадбирларда иштирок этиш;
Бош бошқарма
ваколатига кирадиган масалалар юзасидан услубий материаллар ва тавсиялар ишлаб
чиқиш;
қонунлар,
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бажариш бўйича Бош
бошқарма тизим
ташкилотлари ва унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари фаолиятини
белгиланган тартибда ўрганиш ва текшириш;
Бош бошқарма
ҳудудий бўлинмалари ва унинг идора бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарлари ва
вакиллари иштирокида кенгашлар ўтказиш;
Бош бошқармага
юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши билан боғлиқ бўлган ҳамда
тезкор ҳал этишни талаб қиладиган масалалар юзасидан Бош бошқарма тизим ташкилотлари ва унинг идора
бўйсунувидаги ташкилотлари раҳбарларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
Бош бошқармага
юкланган вазифалар ва функциялар билан боғлиқ масалаларга бағишланган
конференция, форум, семинар ва тренинглар ўтказиш, шу жумладан Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ўтказиш;
Бош бошқарма
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
10. Бош бошқарма
Вазирлик билан келишган ҳолда давлат бошқаруви органлари билан биргаликда
белгиланган тартибда қўшма буйруқ ва бошқа ҳужжатлар чиқариш ҳуқуқига эга.
11. Бош бошқарма
ўзига юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.
IV.
Бош бошқарма раҳбарларининг жавобгарлиги
12. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
бош
бошқармаси
бошлиғи Бош бошқармага
юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
13. Бош бошқарма
бошлиғи ўринбосарлари:
Бош бошқарма назоратидаги таркибий бўлинмаларда
Бош бошқармага юкланган вазифалар ва
функцияларнинг бажарилиши;
ўз функционал мажбуриятларининг
сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
14. Бош бошқарма аппаратининг таркибий бўлинмалари
раҳбарлари тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар
бажарилиши учун;
ўз функционал мажбуриятлари сифатли
бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
15. Бош бошқарманинг туманлар
(шаҳар)даги ҳудудий ва
тасарруфий бўлинмалари раҳбарлари:
бўлинмаларга
юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун;
ўз функционал
мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
V.
Бош бошқарманинг фаолиятини ташкил этиш
16. Бош
бошқармани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Сурхондарё вилояти ҳокими билан
келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири томонидан лавозимга
тайинланадиган ва лавозимидан
озод қилинадиган Бош бошқарма бошлиғи бошқаради.
Бош бошқарма
бошлиғининг биринчи ўринбосари, бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - оила ва
хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи,
бош бошқарма бошлиғи ўринбосари - маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни
ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вилоят
ҳокимлиги билан келишилган
ҳолда бошқарма бошлиғи тавсияномаси асосида вазир томонидан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Бош бошқарма бошлиғи бўлмаган даврда унинг
ваколатлари бош бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, у бўлмаганда эса – бош
бошқарма бошлиғининг буйруғига биноан бошқа ўринбосар томонидан амалга
оширилади.
17. Бош бошқарма бошлиғи:
Бош бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик
қилади ва бош бошқармага юклатилган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун
шахсан жавоб беради;
Бош бошқарма фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва
участкаларига раҳбарлик қилиш ва идора бўйсунувидаги ташкилотлар фаолияти учун
бош бошқарма бошлиғи ўринбосарлари ва бош бошқарма тизимининг бошқа мансабдор
шахслари ваколатларини ва шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколати доирасида бош бошқарма тизими ходимлари
томонидан ижро этилиши шарт бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида бош
бошқарманинг ҳаражатлари сметасини ва штатлар жадвалини тасдиқлайди, бош
бошқарманинг республика бюджетида турган идоравий мансуб ташкилотларининг харажатлар
ва даромадлар сметаларини рўйхатдан
ўтказади;
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари
тўғрисидаги низомларни, заруратга кўра идоравий мансуб ташкилотлар уставлари
(низомлари)ни белгиланган тартибда тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга
оширади.
18. Қуйидагилар:
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари
бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш – тегишли туман
(шаҳар)лар ҳокимлари ва Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
вазири билан келишилган ҳолда Бош бошқарма бошлиғи томонидан;
туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик
бўлимлари бошлиқлари ўринбосарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод
қилиш – тегишли туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш
бўлимлари бошлиқлари тавсияномаси асосида Бош бошқарма бошлиғи томонидан;
Бош бошқарма инспекция, тегишли бўлим (шўъба)
бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш – вазирлик билан келишилган
ҳолда Бош бошқарма бошлиғи томонидан амалга оширилади.
19. Бош бошқарма инспекция, бўлим (шўъба)
бошлиқларини, туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари
бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва озод қилишнинг қонунчиликда белгиланган
тартибдаги жараёни якунига етгунга қадар кўрсатиб ўтилган таркибий бўлинмалар
фаолиятини таъминлаш мақсадида Бош бошқарма бошлиғи томонидан таркибий бўлинма
раҳбарининг вазифасини вақтинча бажарувчини тайинлайди.
20. Туман (шаҳар) Камбағалликни қисқартириш ва бандликка
кўмаклашиш бўлимлари тўғрисидаги низомлар тегишли туман (шаҳар)лар ҳокимлари
билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
21. Бош бошқарма ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг
ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш меҳнат органлари
тизими ходимларининг Республика курсларида шартнома асосида амалга оширади.
22. Бош бошқармада 5 кишидан иборат – Бош бошқарма
бошлиғи (Кенгаш раиси), унинг ўринбосарлари, шунингдек Бош бошқарма марказий
таркибий бўлимлари раҳбар ходимларидан иборат таркибда, ўз фаолиятининг асосий
йўналишларига мувофиқ Кенгаш ташкил этилади.
Кенгашнинг шахсий таркиби вилояти ҳокимлиги билан
келишилган ҳолда вазирлик томонидан тасдиқланади.
Кенгаш қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб
чиқади:
бандлик ва меҳнат муносабатлари соҳасида давлат
сиёсатини амалга оширишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирларни
ишлаб чиққан ҳолда Бош бошқарма фаолиятининг қонунчиликда белгиланган асосий
йўналишларини танқидий кўриб чиқиш;
меҳнат ва бандликни таъминлаш борасида қонунчиликда,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларида ва Ҳукумат қарорларида
белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш
бўйича Бош бошқарма ва унинг тузилмавий бўлинмалари ходимларининг шахсий
масъулиятини оширишга доир аниқ чоралар кўрган ҳолда, қуйи ташкилотлар
раҳбарларининг ҳисоботларини тизимли равишда эшитиб боришни ташкил қилиш;
аҳолини иш билан таъминлашнинг ҳудудий дастурлари
ҳамда қабул қилинган Тараққиёт стратегиясининг 2022 – 2026 йилларда Ўзбекистон
Республикасини ривожлантириш бўйича етти устувор йўналишларининг – меҳнат
бозорини тартибга солиш ва ижтимоий соҳани ривожлантириш қисмида назарда
тутилган чора-тадбирларнинг бажарилишини кўриб бориш;
ижро интизоми даражасини ошириш, жисмоний ва юридик
шахслар мурожаатларини, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Президентининг
виртуал қабулхонаси ва халқ қабулхоналаридан тушаётган мурожаатларни ўз вақтида
ҳамда сифатли кўриб чиқиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари бажарилиши юзасидан
самарали назоратни таъминлаш, бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш
соҳасидаги энг зарур муаммоларни ҳал қилиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш;
Бош бошқарма номенклатурасига кирадиган лавозимларга
кадрларни очиқ танлов орқали танлаш, жойлаштириш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш
масалаларини кўриб чиқиш;
Кенгаш Бош бошқарма ваколатига тааллуқли бошқа
масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Кенгаш мажлисларига Бош бошқарма ваколатига кирадиган
масалалар бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа ташкилотлар
раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Кенгаш унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи
қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича
қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Кенгаш қарорлари Бош бошқарма бошлиғининг буйруқлари
билан амалга оширилади. Бош бошқарма бошлиғи ва кенгаш аъзолари ўртасида
келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда Бош бошқарма бошлиғи пайдо бўлган
келишмовчиликлар тўғрисида вазирликка ахборот берган ҳолда мустақил равишда
қарор қабул қилади. Кенгаш аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон
Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига хабар қилишлари
мумкин.
Кенгаш фаолияти
тартиби унинг кенгаш тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
VI.
Бош бошқарма ходимларини моддий рағбатлантириш
24. Бош бошқарма
ходимларини рағбатлантириш амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга
оширилади.
25. Бош бошқарма
ва тегишлилиги бўйича унинг тизимидаги муассасалар ходимларининг иш ҳақи
лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар, амалдаги қонун
ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Белгиланган
тартибда ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари Бандликка
кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобига шакллантириладиган меҳнатга ҳақ тўлаш фонди
маблағлари, шунингдек, меҳнат органлари ходимларининг меҳнатини рағбатлантириш
ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш жамғармаси маблағлари иш хақи тўлаш
ва ходимларни моддий рағбатлантириш манбаи
ҳисобланади.
26. Бош
бошқарма бошлиғи бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ўз фаолиятида
самарадорликнинг энг юқори кўрсаткичларини таъминлаётган ходимларига уларнинг
лавозим маошининг бир баравари миқдорида шахсий устамалар белгилашга ҳақли.
Шахсий устамалар миқдорини белгилашда меҳнатга ҳақ тўлашга оид Ягона тариф
сеткаси бўйича тариф коэффициентлари билан бир қаторда бюджет муассасалари ва
ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармасидан шахсий
устамалар, шунингдек бюджетдан молиялаштириладиган давлат ҳокимияти ва
бошқаруви органлари давлат хизматчилари лавозим маошларига 40 фоизлик қўшимча
(меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти) лавозим маоши ҳисоб-китобига киритилади.
Бош бошқарма ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан давлат бошқаруви органларида кўп йиллик меҳнати учун белгиланган Низом талаблари асосида (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда) ҳар ойда устама пули тўланади.