Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-07
Меҳнат шартномаси бир хил кучга эга бўлган камида икки нусхада ёзма шаклда тузилиб, уларнинг ҳар бири тарафлар томонидан имзоланади.
Меҳнат шартномасининг ҳар бир нусхаси ходимнинг ва ишга қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган мансабдор шахснинг имзолари билан мустаҳкамланади.
Иш берувчида муҳр мавжуд бўлган тақдирда мансабдор шахснинг меҳнат шартномасидаги имзоси муҳр билан тасдиқланади.
Меҳнат шартномасининг бир нусхаси ходимга берилади, бошқаси (бошқалари) иш берувчида сақланади.
Ходим меҳнат шартномасини олганлигини иш берувчида сақланадиган меҳнат шартномасига алоҳида имзо қўйиб тасдиқлайди. (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6260169)
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг