Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-09
“Хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш, бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорликка кенг жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” республика комиссиясининг 2024 йил 6 апрелда кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлисининг 10-сонли баённомаси ижроси юзасидан Сурхондарё вилоятида амалга оширилаётган ишлар ишчи гуруҳ томонидан муҳокама этилди.
Унда Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи-вилоят штаби раҳбари Зулхумор Хидирова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги масъул ходими Шерзод Омонов, вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи Одилжон Яқубов ҳамда барча масъул ташкилот вакиллари иштирок этишди.
Йиғилишда баёнда белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар атрофлича таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда самарали натижаларга эришиш юзасидан топшириқлар берилди.