Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Расмий муносабат

error

2024-08-22

Узун туманидаги «Томчи» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ва қатор ташкилот раҳбарлари сайёр қабули амалдаги қонунчиликка зид равишда якшанба куни бўлиб ўтгани танқид остига олингани юзасидан

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш якунига кўра Ўрганишда, тумандаги «Томчи» МФЙ раисининг маълум қилишича, 2024 йил 18 август якшанба куни маҳаллада яшовчи фуқаролар яшаш хонадонида бўлишлиги, «Томчи» маҳалласи тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли, маҳаллада яшовчи фуқаролар ҳафтанинг бошқа кунлари тоғдан писта териш мақсадида чиқиб кетишлигини инобатга олиб якшанба куни Сайёр қабул ўтказилганлигини аниқланди.

Шунингдек, туман ҳокимлиги томонидан тумандаги ташкилот раҳбарларини мажбурий равишда Сайёр қабулда жалб этилмаганлиги ҳамда ташкилот раҳбарлари ўз тушунтириш хатларида ихтиёрий равишда ўзларига тегишли аҳоли муаммоларини ўрганиб, ҳал этиш учун қатнашганликларини баён қилди.