Янгиликлар
Янгиликлар
2024-09-02
Бойсун туманида содир бўлган ҳодиса юзасидан дастлабки баёнот
Кеча, 1-сентабр куни соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун тумани "Кўлқамиш" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг 25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши кузатилган.
Ҳудудда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тезкор штаб фаолияти ташкил етилиб, кон яқинида яшовчи фуқаролар хавфсиз ҳудудга евакуация қилинган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги берган маълумотга (ҳттпс://т.ме/МCҲСУзбек/26621) кўра, фуқароларнинг тан-жароҳати олиши ва ўлим ҳолатлари қайд етилмаган.
Ҳудудга Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, алоқадор мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамда бошқармалар масъуллари йетиб боришган бўлиб, вазият тўлиқ назоратга олинган. Aйни вақтда фавқулодда ҳолат содир бўлган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўрганиш, келиб чиққан ҳолатларни бартараф етиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда фуқароларимиздан ортиқча саросимига берилмасликларини, ижтимоий тармоқ фаолларидан аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи материалларни тарқатмасликларини сўраймиз.