Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

error

2024-09-20

“Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

🔘Бугун Термиз тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда туман Прокуратураси ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. Ярмарка қатнашчиларига зарур ижтимоий шарт-шароитлар яратилди. Касб-ҳунар мактабида ўтказилган ушбу ярмаркада 92 та ташкилот ўзларидаги мавжуд 291 та бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.

✔️Меҳнат ярмаркасида жами 212 нафар вақтинча иш билан банд бўлмаган фуқаролар ҳамда олий таълим муассасалари битирувчилари иш сўраб мурожаат қилди. Бўлиб ўтган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига жалб қилинган иш берувчилар томонидан мақбул келган бўш иш ўринларига ишсиз фуқароларни шу жойнинг ўзида ишга қабул қилиш бўйича меъёрий хужжатлар расмийлаштирилиб, ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, 15 нафар ишсиз хотин-қизлар бепул касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ўқув курсларига таклиф этилди.