Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

✅ Бойсун туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

error

2024-09-30

#Камбағалликдан_фаровонлик_сари
Меҳнат ярмаркаси
 
 Бойсун туманида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада 22 та корхона ва ташкилотлар 195 та бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.
 
 Жорий йилнинг 30-сентябрь кунида Бойсун тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан туманда  "қизил" ва "сариқ" тоифадаги маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Унда Ишга жойлашмоқчи бўлган 15 нафар ҳамда касб-ҳунар ўрганиш истагида бўлган 5 нафар фуқарога Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлашиш тўғрисида йўлланмалар берилди.

 Шунингдек, “аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” рўйҳатига киритилган банд бўлмаган 20 нафар ҳотин-қизлар касб-ҳунарга ўқитилиб, сертификатлар берилди ҳамда 20 нафар ҳотин-қизларга замонавий тикув машинкалари ва тикув жиҳозлари берилиб, бандлиги таъминланди.