Янгиликлар
Янгиликлар
2024-10-10
Ойига 120 млн даромад топаётган тадбиркор
Ҳоким ёрдамчиси Муҳиддин Қорақулов кўмагида 98 нафар ишсиз фуқароларни бандлиги таъминланди.
"Бизнинг Совжиронбобо маҳалласида 671 та хонадонларда 3827 нафар аҳоли, 914 та оила, 2034 нафар ёшлар истиқомат қилади. Асосий драйверимиз хизмат кўрсатиш, деҳқончилик ва чорвачиликдан иборат. Ҳудудимизда ишсизликни бартараф этиш мақсадида фуқароларимизни касб-ҳунар марказларида ўқитиш, ижарага ер берилиши, ҳар бир оила тадбиркор дастури, ПҚ 306-сонли ва ПҚ 272-сонли қарор манбаларидан фойдаланилди.
Жумладан, фуқаро Фурқат Хуррамов 100 млн имтиёзли кредит олиб, 20 турдаги тунукафонд ва 50 турдаги вручаткалар ишлаб чиқариш ва ўрнатиш фаолиятини йўлга қўйган. Натижада 14 нафар миграциядан қайтиб келган ишсиз фуқаролар бандлиги таъминлаган. ишчи ходимларга 5-6 млн атрофида иш хаққи бераётган ушбу тадбиркорнинг ойлик даромади 120 млнни ташкил этади"-дейди ҳоким ёрдамчиси.