Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Раҳбар ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Мамлакатимизда ёшлар муаммоларини ўрганиш, уларни ўз вақтида ҳал этиш масаласи ҳар бир мутасаддига катта масъулият юклайди.

error

2024-10-11

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат давлат дастури тўғрисида” 2024-йил 21-февралдаги ПФ-37-сонли Фармонига мувофиқ, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш мақсадида тизимда фаолият олиб бораётган ёшлар билан зоом платформаси орқали онлайин тарзда “Раҳбар ва ёш ходимлар” учрашуви ташкил этилди.

Очиқ мулоқот тарзида кечган учрашувда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи О.Яқубов ёшларни қизиқтираётган саволларга жавоб берди.

Мавжуд камчиликлар ва иш фаолиятини янада самарали ташкил этиш борасидаги таклифларни тинглади. Ушбу ташаббусларни қўллаб-қувватлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.