Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

error

2024-11-11

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари куни

Касаба уюшмаси  фуқароларнинг ўз фаолияти ёки ўқиши тури бўйича умумий касбий манфаатлари билан боғлиқ бўлган, уларнинг меҳнатга оид, бошқа ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш мақсадида тузиладиган, ўз устави асосида фаолият кўрсатадиган ихтиёрий жамоат бирлашмасидир.

2020-йил 23-ноябрь куни имзоланган Қонунга (https://lex.uz/docs/5118152) кўра, 11-ноябрь  Ўзбекистон касаба уюшмалари куни этиб белгиланган.

Ўз сафида миллионлаб аъзоларни бирлаштириб, уларнинг меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашда яқиндан ёрдам бериб келаётган касаба уюшмалари ходимлари ва аъзоларини бугунги сана билан муборакбод этамиз!

Маълумот учун, бу каби байрамлар Австрия, АҚШ, Греция, Индонезия, Канада, Латвия, Сингапур, Франция, Хитой, Швейцария каби давлатларда, шунингдек, Қозоғистон, Қирғизистон сингари МДҲ давлатларида нишонланиб келинади.