Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-18
18-ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!
Мамлакат суверенитетини белгилайдиган рамзлар орасида давлат байроғи алоҳида аҳамиятга эга. Чунки, байроқ халқнинг ўтмиши ва бугуни, мустақиллиги ва тинчлиги ҳамда барқарорлигининг тимсолидир.
1991-йил 18-ноябрь куни "Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонун қабул қилинди.
Бугун миллий байроғимиз давлат идора ва ташкилотлари, таълим муассасалари, мамлакатимиз аъзо бўлган халқаро ташкилотлар, элчихоналаримиз пештоқида ҳилпираб турибди.
Байроғимиз турли байрам тантаналарида, мамлакатимиз аъзолари қатнашаётган халқаро тадбир ва спорт мусобақаларида ҳам Ватанимизнинг шаъни, халқимизнинг ғурурини ёрқин ифода этмоқда.
Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Зеро, байроқ - ҳурлик тимсоли, эзгулик ва тинчлик рамзидир!
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг