Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Интизомий жазоси бор ходимга байрам учун мукофот берса бўладими?

error

2024-11-19

Интизомий жазоси бор ходимга байрам учун мукофот берса бўладими?


Интизомий жазонинг амал қилиш муддати ичида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари, шу жумладан меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайдиган ва меҳнат натижаларига асосланмаган мукофотлар ҳам (байрамлар, шу жумладан касб байрамлари, юбилейлар муносабати билан ва ҳоказолар) қўлланилмайди. (https://lex.uz/docs/-6257288#-6264610)

Байрам саналари билан бериладиган мукофотлар меҳнатга ҳақ тўлаш тизимига кирмайди (https://lex.uz/docs/-6257288#-6265035) ва меҳнат натижаларига асосланмайди.

❗️Ҳурматли иш берувчилар ходимингизни байрам кунлари тақдирламоқчи бўлсангиз, МК 315-моддаси 3-қисмига (https://lex.uz/docs/-6257288#-6265035) кўра, интизомий жазони исталган вақтда олиб ташлашга ҳақли эканлигингизни эслатиб ўтамиз!

Интизомий жазонинг амал қилиш муддати у қўлланилган кундан эътиборан 1 йилдан ошмаслиги керак. (https://lex.uz/docs/-6257288#-6265035)