Янгиликлар
Янгиликлар
2024-11-20
💼 Тайинлов
Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раисининг тегишли фармойиши билан Бойқулов Шерпўлат Мамарайимович - Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг котибият мудири лавозимига тайинланди.
Шерпўлат Бойқулов 1974-йилда Шеробод туманида туғилган. 1997-йилда Термиз давлат университетини, 2004-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – агрохимик-тупроқшунос, иқтисодчи. Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши депутати.
Меҳнат фаолияти давомида вилоят ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари, умумий бўлими мудири, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи, вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоят филиали раҳбари лавозимларида меҳнат қилган.
Тайинловга қадар Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.