Янгиликлар
Янгиликлар
2024-12-06
Конституция байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади?
Жорий йилда 8 декабрь — Конституция байрами якшанба кунига тўғри келади. Шу сабабли душанба, 9 декабрь куни ҳам дам олиш куни, деб эълон қилинган. Бу 2023 йил 23 декабрдаги Президент фармонида (https://lex.uz/ru/docs/6704048) ҳам белгиланган.
👉Демак, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар кетма-кет 3 кун дам олишади.
7 декабрь, шанба
8 декабрь, якшанба
9 декабрь, душанба
👉6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар эса кетма-кет 2 кун дам олишади.
8 декабрь, якшанба
9 декабрь, душанба
10 декабрь, сешанба эса барча учун иш куни.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг