Янгиликлар
Янгиликлар
2024-12-17
🔴Ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга таътилнинг исталган вақтида фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади.
Шу муносабат билан таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми ходимга мазкур иш йили давомида бошқа вақтда берилиши ёки ушбу Меҳнат кодекснинг 230 (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6263185)ва 231-моддаларида (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6263190) назарда тутилган талабларга риоя этилган ҳолда кейинги иш йилида берилиши керак.
▪️18 ёшга тўлмаган ходимларни, ҳомиладор аёлларни ва меҳнат шароитлари ўта зарарли ва ўта оғир ишларда банд бўлган ходимларни ҳар йилги меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди. (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6263194)
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг