Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Камбағал оилалар аъзоларини ишга олган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари берилади

error

2024-12-30

Камбағал оилалар аъзоларини ишга олган тадбиркорлик субъектларига солиқ имтиёзлари берилади

Президентимизнинг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-229-сон Фармонига (https://lex.uz/uz/pdfs/7283088) мувофиқ 2025 йил 1 январдан 2028 йил 1 январга қадар тикув-трикотаж, пойабзал ва чарм-атторлик саноати йўналишларида ишлаб чиқариш фаолиятини юритаётган ва қуйидаги барча шартларга бир вақтнинг ўзида жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 1 фоиз этиб белгиланди:

👉 жами ходимлар сонининг камида 15 фоизи Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг аъзоларидан ташкил топганда;

👉 ҳар ойда ҳар бир ходимга иш ҳақи миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг икки бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳисобланганда;

👉солиқ даврида тикув-трикотаж, пойабзал ёки чарм-атторлик маҳсулотларини реализация қилишдан тушган умумий тушуми жами товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромаднинг камида 90 фоизини ташкил этганда.