Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-01
2025 йил 1 январдан:
👉“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини амалга ошириш доирасида камбағал оилалар фарзандлари давлат мактабгача таълим ташкилотларига имтиёзли асосда қабул қилинади; (https://lex.uz/uz/docs/-7109778)
👉Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Касбий кўникмалар марказларида иш берувчилар талабига асосан тезкор курслар йўлга қўйилади; (https://lex.uz/uz/docs/-7131782)
👉Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида ишсиз ва иш қидираётган шахсларни буюртма асосида таълим ташкилотлари ҳамда иш берувчиларни жалб қилган ҳолда ўқитиш йўлга қўйилади; (https://lex.uz/uz/docs/-7131782)
👉меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал этишни медиация усулида видеоконференсалоқа шаклида амалга ошириш тизими жорий этилади; (https://lex.uz/uz/docs/-7131782)
👉 болалари учун нафақа ва моддий ёрдам олаётган кам таъминланган оилаларнинг расмий банд бўлмаган аъзолари ишга жойлашганда, ўзини ўзи банд қилганда ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйганда ушбу нафақа ва моддий ёрдам уларнинг муддати тугагунга қадар, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатгача тўлаш давом эттирилади; (https://lex.uz/uz/docs/-7109857)
👉 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,5 бараваридан кам бўлмаган ойлик иш ҳақи тўланган ҳолда ишга жойлашган Камбағал оилалар реестрига киритилган оила аъзоси учун ижтимоий солиқ уч йил давомида 1 фоиз ставкада тўланади; (https://lex.uz/uz/docs/-7109857)
👉 камбағал оилаларга кўмак чоралари ижтимоий шартнома асосида меҳнатга лаёқатли оила аъзоларининг бандлигини таъминлаш, ўз томорқасидан самарали фойдаланиш (экин экиш), оила аъзолари, шу жумладан, фарзандларининг билим олиши, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиши ҳамда соғлиғини назоратга олиши, уй-жойини озода тутиши каби шартлар инобатга олинган ҳолда кўрсатилади. (https://lex.uz/uz/docs/-7109857)