Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-06
"Деновда Фермерлар кенгаши раиси фермерлар чақирилмаган мажлисга эрталабки 6:30 фермерлар келишини фермерлар гуруҳига эълон қиляпти" сарлавҳали мақола юзасидан расмий муносабат
Денов тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг давлат меҳнат инспекцияси томонидан ушбу ҳолат ўрганилди.
Туман фермерлар кенгашида тегишли муассаса масъуллари иштирокида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди. Мазкур йиғилишда меҳнат қонунчилиги, ходимларнинг иш вақти ва меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисида, шунингдек, меҳнат ҳуқуқи бузилган ҳолатда давлат меҳнат инспекциясига мурожаат қилиши юзасидан батафсил маълумот берилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг