Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-19
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Халқ қабулхоналари орқали вилоят раҳбарининг қабулини сўраган ҳамда турли масалаларда мурожаат қилган 239 нафар фуқаронинг муаммоларини тинглаш мақсадида навбатдаги оммавий онлайн қабулини ўтказди.
Денов тумани ҳокимлигида ташкил этилган онлайн қабулда Термиз шаҳри ва туманлар студиялари орқали фуқароларнинг даволаниш, уй-жой олиш, қуриш ёки таъмирлаш учун субсидия ажратиш, йўлларни таъмирлаш, ишга жойлашиш, ўзини ўзи банд қилиш учун жиҳоз ажратиш, электр энергия ва ичимлик суви таъминоти, кадастр, тиббиёт ва таълим тизимидаги муаммолар ҳамда бошқа масалалардаги 279 та мурожаати масъуллар иштирокида тингланди.
Мурожаатлар ижроси муддат белгиланиб, масъулларга ҳал этиш топшириғи билан йўналтирилди. Шунингдек, ишга жойлашиш масаласида мурожаат қилган 60 нафар фуқаро сектор раҳбарларига шахсан бириктирилиб, масалани ҳал этиш вазифаси юкланди.