Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР МАРКАЗИДА 12 ТА ЯНГИ КАСБ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

error

2025-01-21

КАСБИЙ КЎНИКМАЛАР МАРКАЗИДА 12 ТА ЯНГИ КАСБ ЙЎНАЛИШЛАРИ БЎЙИЧА ЎҚУВ КУРСЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг касбий кўникмалар марказларида:

📚2025 йил 1 февралдан бошлаб иш берувчилар буюртмаси

ва тижорат банклари мижозлари эҳтиёжи асосида ишсиз аҳолини, шу жумладан, камбағал оилалар аъзоларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан манзилли ўқитиш тизими жорий этилади;

💻2025 йил 1 мартдан бошлаб аҳолини касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади;

2025 йил 1 апрелдан бошлаб 12 та янги касб йўналишлари бўйича ўқув курслари ташкил этилади. (https://lex.uz/uz/pdfs/7327821)