Янгиликлар
Янгиликлар
2025-01-25
Ишга киришда паспорт, меҳнат ва пенсия дафтарчаси талаб қилинмаслиги белгиланмоқда
📝 Олий Мажлис Сенатининг учинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди. (https://senat.uz/plenary-sessions/post-3287)
💻 Мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига "Ягона миллий меҳнат тизими" идоралараро дастурий-аппарат мажмуида электрон шаклдаги меҳнат шартномасини расмийлаштириш тартибини жорий этишни, ходимнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
❌ Шу билан бирга ишга қабул қилиш чоғида шахснинг паспорти ёки ИД-картасини, меҳнат ва пенсия дафтарчасига оид маълумотларни талаб қилмасдан, давлат органлари ва ташкилотлари мустақил равишда, шу жумладан ахборот тизимларидаги идоралараро интеграциялашув платформалари орқали сўраб олиши белгиланмоқда.
Муҳокама якунида мазкур Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.