Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

"МАЪРИФАТ ОРҚАЛИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ" ДАСТУРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

error

2025-01-29

"МАЪРИФАТ ОРҚАЛИ КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ" ДАСТУРИ ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

Маҳаллаларда камбағал оила аъзоларининг ишлаш иштиёқи ва ташаббускорлигини оширишга қаратилган “Фаровон ҳаётга илк қадам”, “Ишонч” лойиҳалари ва “Маърифат орқали камбағалликни қисқартириш” дастурини амалга ошириш орқали:

▪️ўз меҳнати билан камбағалликдан фаровонликка эришган оилаларнинг ижобий тажрибалари оммалаштирилади, шу жумладан, маҳаллаларда “Фаровонликка эришган энг намунали оила” танловлари ўтказилади;

▪️эл орасида катта обрўга эга олимлар, ёзувчи-шоирлар, театр, маданият, санъат арбоблари ва маҳалладаги ҳожиларни (оқсоқолларни) “маънавий кўмакчи” сифатида 1024 та оғир тоифадаги маҳаллага бириктирилади;

▪️оғир тоифадаги 1 024 та маҳалладаги “маҳалла еттилиги” аъзолари, маҳалла сервис компаниялари раҳбарлари ҳамда камбағал оилалар вакиллари каскад усулида ўқитилади. (https://t.me/mehnatvazirligi/18085)