Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугун АОКА ташкил этилганига 6 йил тўлди

error

2025-02-02

Бугун АОКА ташкил этилганига 6 йил тўлди

2019 йил 2 февралда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташкил этилган эди.

Ўтган қисқа давр мобайнида АОКА томонидан давлат, жамият ва соҳа манфаатлари учун хизмат қиладиган аҳамиятли ишлар амалга оширилди. Агентлик ахборот маконида ижобий ва адолатли регулятор ўрнини эгаллади. Давлат органлари очиқлигининг таъминланишига Эверестчалик ҳиссасини қўшди ва қўшмоқда. 

Худо хоҳласа, янада кўп фойдали ишлар қилиб, давлат, жамият ва ахборот соҳаси ривожига ўз ҳиссамизни қўшасизлар, боиси Агентлик ва унинг тизим ташкилотларида Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган кўп профессионал кадрлар йиғилган.

💐 АОКА жамоаси, шунингдек, мамлакатимиз медиа соҳаси вакилларини ушбу муҳим ва шарафли сана муносабати билан самимий муборакбод этамиз!