Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-03
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.
Унда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи Д.Хасанов, бўлим бош мутахассиси Д.Темиров, Сурхондарё вилояти бошқарма бошлиғи О.Яқубов ва соҳада фаолият олиб бораётган меҳнат инспекцияси инспекторлари иштирок этди.
Йиғилишда коррупция — тараққиёт кушандаси, хавфсизликка таҳдид туғдирувчи хавфли жиноят. Бу иллатга қарши курашиш тегишли органларнинггина эмас, барчанинг иши бўлиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.
Коррупция – бу жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий тараққиётига жиддий зарар етказувчи муаммо ҳисобланади. Коррупция давлат бошқаруви тизимини заифлаштириб, қонун устуворлигига ва адолатга бўлган ишончни пасайтиради.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг