Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-04
#Сайёр_қабул
Аҳоли бандлиги юзасидан қилинган мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда
🔂 Вилоятимизда фуқаролар мурожаатлари билан тизимли ишлаш борасида кенг кўламли амалий ишлар олиб борилмоқда.
🔂 Жумладан, бугун шаҳардаги “Санъат саройи” биносида оммавий сайёр қабул ташкил этилди.
⏺ Жараёнда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси, Республика ишчи гуруҳи Олий суд, Бош прокуратура, Ички ишлар бошқармаси, шунингдек, ҳудудий секторлар, бошқарма ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
🔂Сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан кўтарилган муаммолар атрофлича кўриб чиқилиб, уларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди. Мутасадди идораларга мурожаатларни тезкор ва самарали ҳал этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг