Янгиликлар
Янгиликлар
2025-02-22
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармасида ҳашар
Ҳовли жойларни тозалаш ҳашари – бу миллий анъаналаримиздан бири бўлиб, тозалик ва ободонлаштириш ишларини амалга оширилиши нафақат уй ва маҳаллани озода сақлаш, балки ишчи ходимлар орасида жамоавий ришталарини мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади.
Айни шу мақсадда Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳовлисида ҳашар ташкил этилди.
Унда ҳовли ва кўчалар супурилиб тозаланди, ерларга ишлов берилиб, дарахтлар ва гуллар парвариш қилинди. Бошқарма ходимлари биргаликда меҳнат қилиб, атроф-муҳитни ободонлаштиришга ҳисса қўшдилар.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг