Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

2025 йил 1 мартдан:

error

2025-03-01

2025 йил 1 мартдан:

👉Давлат меҳнат инспекциясига меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш, иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажармаганлиги учун камерал назорат ўтказиш ваколати берилади; (https://lex.uz/docs/-7131782)

👉Меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузган, Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахсларининг қонуний фаолиятига аралашган, тўсқинлик қилган ёки таъсир ўтказган шахсларга нисбатан жарима қўллаш тартиби жорий этилади; (https://lex.uz/docs/-7131782)

👉Давлат меҳнат инспекциясига “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими маълумотларидан фойдаланган ҳолда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қурилаётган, таъмирланаётган ёки реконструкция қилинаётган объектлардаги ишчилар сонининг лойиҳа-смета ҳужжатлари ҳамда пудрат ишлари ҳажмига мувофиқлиги юзасидан назорат тадбирларини ўтказишга рухсат этилади; (https://lex.uz/docs/-7131782)

👉Мулкчилик шаклидан қатъи назар барча ташкилотларда меҳнат ҳуқуқлари ва меҳнат муҳофазаси таъминланганлик ҳолати онлайн рейтинг асосида баҳоланади; (https://lex.uz/docs/-7131782)

👉Касбий кўникмалар марказларида амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажриба жорий этилади; (https://lex.uz/docs/-7131782)

👉Аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш жараёнларини рақамли назорат қилиш тизими йўлга қўйилади (https://lex.uz/docs/-7327821).