Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025-й.) қабул қилинди.

error

2025-04-03

❗️Йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш такомиллаштирилади

“Автомобил транспортида йўловчи ташиш фаолиятини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ҳукумат қарори (200-сон, 02.04.2025-й.) қабул қилинди.

⚠️Қарорга кўра, юридик шахсларга тегишли йўналишсиз таксиларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

🔹йўловчиларни олиш ва тушириш мақсадида “Тўхташ тақиқланган” йўл белгиси амал қилиш ҳудудида, шу жумладан, аеропорт ва вокзалларга туташ ҳудудларда тўхташ;

🔹аеропортлар, темир йўл вокзаллари, автовокзаллар, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган қурилиш моллари, деҳқон ва буюм бозорлари ҳамда савдо мажмуаларининг пулли тўхташ жойларига йўловчиларни олиш ва тушириш учун бепул кириш;

🔹йўналишли транспорт воситалари учун ажратилган махсус ҳаракатланиш йўлаги бўйлаб ҳаракатланиш.

❇️Бундан ташқари, 2025-йил 15-апрелдан 2026-йил якунигача эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида турлари Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳайдовчидан ташқари 4 тадан ортиқ ва 8 тадан кўп бўлмаган ўриндиқларга ҳамда юқори қулайликларга эга автотранспорт воситаларида ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан йўналишсиз такси фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

✔️Бунда ўзини ўзи банд қилган ташувчиларга лицензия варақаси берилганлиги учун давлат божи БҲМнинг 3 баробари миқдорида ундирилади.