Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида маҳалла ва гузарлар, хиёбонлар, кўчалар ҳамда зиёратгоҳларда баҳорги ободонлаштириш ишлари доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда.

error

2025-04-05

Сурхондарё вилоятида маҳалла ва гузарлар, хиёбонлар, кўчалар ҳамда зиёратгоҳларда баҳорги ободонлаштириш ишлари доирасида амалий ишлар олиб борилмоқда. 

Шунингдек, Президентимизнинг "Камбағалликдан фаровонлик сари" дастури доирасида Сурхондарё вилоятида оғир тоифага кирувчи 77 та маҳаллада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

Музработ туманида ҳам 9 та маҳалла дастурга мувофиқ танлаб олинган бўлиб, суғориш тизимларини ўрнатиш ва уларни самарали ишга тушириш бўйича вазифалар белгилаб берилган. Ана шу жараёнлар билан  кенг жамоатчиликни таништириш мақсадида Музработ туманидаги "Тонг юлдузи" маҳалласида медиа тур ташкил этилди.