Янгиликлар
Янгиликлар
2025-04-15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 3-январ санасидаги "2025-йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самародорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Йўл харитага" асосан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва туман Прокуратураси ҳамкорликда туманнинг Чинор маҳалласида жойлашган политехникумда ишшиз ҳамда пробация назоратидаги шахсларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди.
Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасида 80 дан ортиқ фуқаролар иштирок этган бўлса, улардан 20 нафари доимий ва вақтинча ишга жойлаштирилди. Бундан ташқари 2 нафар пробация назоратидаги фуқароларга "Бандихон-Агрокластер" МЧЖга қарашли ип-калава ишлаб чиқариш фабрикасига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.