Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарё вилоятида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Бугун эрта тонгда Термиз шаҳридаги Хотира майдонида вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фахрийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

error

2025-05-09

Тадбир доирасида Мотамсаро Она ҳайкали пойига ҳарбий оркестр садолари остида гулчамбарлар қўйилди. Ушбу маросим юртимиз тинчлиги ва халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтириш, уларнинг мангу хизматларини эъзозлаш рамзи бўлди.

Шундан сўнг, фахрийлар, нуронийлар, меҳнат фронти иштирокчилари ва ҳарбийлар иштирокида “Санъат саройи” мажмуасида байрам консерт дастури ташкил этилди. Дастур давомида уруш йилларининг оғир манзараларини акс эттирган саҳна кўринишлари, мусиқий чиқишлар намойиш этилди. Дунё тинчлиги йўлида жонини фидо қилганлар хотираси ёд этилиб, ҳозирги дориломон ҳаётимиз учун шукроналар айтилди.

Бугун мамлакатимиз бўйлаб 9-май — Хотира ва қадрлаш куни ўзгача маънавий руҳда нишонланмоқда. Бу сана — азиз аждодларимиз хотирасини ёд этиш, уларнинг эзгу ишлари давомчиси бўлиш, Ватан равнақи йўлида фидокорона хизмат қилган кексаларга чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш каби олижаноб мақсадларни ўзида мужассам этган муҳим санадир. 

У барчамиз қалбида ўчмас из қолдирмоқда.