Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-03
“Долзарб 90 кун” доирасида меҳнат ярмаркаси Термиз шаҳрида бўлиб ўтди!
Бугун Термиз шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “Долзарб 90 кун” ташаббуси доирасида кенг кўламли меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Мазкур ярмаркада 250 нафар битирувчи ва ишсиз ёшлар иштирок этиб, уларга бўш иш ўринлари ҳақида тушунча берилиб шундан 20 нафарига йўлланма берилди.
🔹 Бўш иш ўринлари таклиф қилинди
🔹 Ўзини ўзи банд қилмоқчи бўлганлар учун маслаҳатлар берилди
🔹 Профессионал тайёргарлик ва касбга ўқитиш имкониятлари таништирилди
🔹 Ёшлар, аёллар ва ишсиз фуқаролар фаол иштирок этди
⏺️Мазкур ярмарка ишсизликни камайтириш, аҳоли бандлигини ошириш ҳамда фуқароларни муносиб меҳнат шароитларига йўналтириш мақсадида ташкил этилди.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг