Янгиликлар
Янгиликлар
2023-06-27
✅ Сиз агар сурдотаржима билимдони бўлсангиз, ўз билимингизни синаб кўринг!
✅ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 20-октябрдаги “Ўзбек имо-ишора тили ва брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-407-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Карлар жамияти ҳамкорлигида “Имо-ишора тили бўйича энг яхши таржимон” танловини эълон қилади.
❗️ Танлов икки босқичда ўтказилади:
Биринчи босқич-Қорақалпоғистон республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Иккинчи босқич – Республика босқичи.
❗️ ҳар бир босқичда энг юқори балл тўплаган иштирокчилар орасидан бир нафардан 1-, 2-, 3-ўрин ғолиблари аниқланади ва ғолиблар ташкилотчилар томонидан махсус сертификат ҳамда қимматбаҳо совринлар билан тақдирланади.
❗️ Танловда 3 йиллик сурдотаржимонлик тажрибасига эга барча турдаги давлат ва нодавлат ташкилотларнинг сурдопедагоглари ҳамда 18 ёшдан катта Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этишлари мумкин.
❗️Талабгорлар ташкилотчиларнинг ҳудудий ишчи гуруҳи томонидан ташкил қилинган https://t.me/surxonbandlik Телеграмм каналидан рўйхатдан ўтадилар.
❗️ Танловда иштирок этувчи ҳар бир иштирокчи рўйхатдан ўтиш жараёнида қуйидаги ҳужжатларни махсус бот канали орқали тизимга киритади:
- фуқаролик паспорти;
- мутахассислиги ва иш
тажрибаси, фаолият юритаётган ташкилоти
тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган объективка-маълумотнома;
- “Танловдан иштирок этишдан мақсад” мавзусида мотивацион иншо;
- (А-4 форматда 1 бетлик) ва иштирокчи томонидан ушбу йўналишда амалиётга жорий қилинган самарали услублар тўғрисида маълумот.
❗️❗️❗️ ўзи ҳақида нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумот тақдим этган иштирокчи танловга қўйилмайди.
☎️ Мурожаат учун ҳудудий комиссияларннинг телефон рақамлари:
+998 (76) 223-27-34Cурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси