Янгиликлар
Янгиликлар
2025-06-16
Камбағал оилалар учун фоизсиз ссуда ажратилади
Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига ўз фаолиятини бошлаши учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни харид қилишга ажратиладиган субсидиялар ўрнига фоизсиз ссуда ажратилади. (https://lex.uz/docs/7428395)
Мазкур ссудалар базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдордаги 6 ойдан 3 йилгача муддатга берилади.
Фуқароларга субсидияга берилган асбоб-ускуна ва меҳнат қуроллари (тикув машина, электрпеч ва бошқалар) Камбағалликни қисқартириш давлат мақсадли жамғармасида фоиссиз ссуда асосида сотиб олиб берилади.
Субсидия, грант ёки ссуда олиш учун ўзининг доимий яшаш манзилидаги ҳоким ёрдамчисига ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва “Онлайн маҳалла” электрон платформаси орқали мурожаат қилинади.
субсидия — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб этиш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бермаслик шарти билан бериладиган молиявий кўмак;
ссуда — камбағалликни қисқартириш, бандликни рағбатлантириш
ва тадбиркорликка жалб этиш ва уни ривожлантириш учун Жамғарма маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган жисмоний ва юридик шахсларга қайтариб бериш шарти билан бериладиган молиявий кўмак.