Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Термиз шаҳридаги "Мумтоз" тантаналар саройида 27-июн — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Унда 400 га яқин журналист, нашриёт ва матбаа соҳаси вакиллари, фахрий журналистлар ҳамда блогерлар иштирок этди.

error

2025-06-27

Тадбирда Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов иштирок этиб, Президентимизнинг соҳа ходимларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди ва барча ахборот соҳаси вакилларини байрам билан табриклади.

Айни пайтда вилоятда 37 та газета ва журнал, 3 та телевидение, 1 та радио, 4 та расмий веб-сайт фаолият юритмоқда. Шунингдек, марказий ОАВ вакиллари ҳам ҳудуддаги янгилик ва ўзгаришларни холис ёритишга хизмат қилмоқда. 70 дан ортиқ давлат идора ва ташкилотларидаги ахборот хизматлари жамиятда очиқлик ва ошкораликни таъминлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

Тантанали тадбирда соҳага қўшган фаол ҳиссаси учун 35 дан зиёд журналист, блогер ва ахборот хизматлари ходимлари вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир байрамона дастурхон ва санъаткорларнинг куй-қўшиқлари билан янада мазмунли тусда ўтказилди.