Янгиликлар
Янгиликлар
2025-07-01
1 июль — миллий валюта муомалага киритилган кун
Илк ўзбек сўмлари.
1994 йилнинг 1 июль санаси миллий валюта — сўм муомалага киритилган кун (https://cbu.uz/oz/press_center/news/362884/).
Миллий валюта тизими бир қатор босқичларни босиб ўтган. Марказий банк томонидан 1991-1993 йиллар давомида миллий валютани муомалага киритиш учун жуда кўп изланишлар олиб борилди, хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганилди.
1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида «Сўм-купон» муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун «Сўм-купон» ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.
Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси «сўм» муомалага киритилди.
🔗 Батафсил: https://xabar.uz/vvvx
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг