Янгиликлар
Янгиликлар
2025-07-16
Маҳалла – давлат ва фуқаро ўртасидаги муҳим боғловчи бўғин сифатида жамиятдаги ижтимоий, иқтисодий ва инфратузилмавий масалаларни ҳал этишда алоҳида ўрин тутади. Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган "Маҳалла еттилиги" тизими аҳолининг турмуш сифатини оширишга қаратилган муҳим ислоҳотлардан бири ҳисобланади.
Ушбу тизим орқали аҳоли даромадларини ошириш, ишсизликни камайтириш, тадбиркорликни ривожлантириш, хотин-қизлар ва ёшлар билан самарали ишлаш, жиноятчиликни олдини олиш, эрта никоҳларнинг олдини олиш каби муҳим вазифалар босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.
Бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда мазкур йўналишдаги ишлар ва "еттилик" фаолияти самарадорлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Унда давлат бошқаруви ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, "Маҳалла еттилиги"нинг вилоят бошқармалари раҳбарлари, шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг тегишли ўринбосарлари иштирок этди.
Йиғилишда тизим самарадорлигини янада ошириш, муаммоларни маҳалланинг ўзида ҳал этиш, аҳоли эҳтиёжларини ўрганиш ва манзилли ёрдамни ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди. Шунингдек, ҳудудларда ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ органлари раҳбарларига ҳар куни иккитадан маҳаллада "еттилик" фаолиятини ўрганиш ва амалий натижаларга эришиш вазифаси юклатилди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари Термиз шаҳридаги ихтисослаштирилган санъат мактабида олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларини топшираётган абитуриентлар учун яратилган шароитлар билан танишди. Хусусан, ота-оналар учун ташкил этилган кутиш масканларидаги имкониятлар кўздан кечирилди ва уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.