Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Иш суҳбатига тайёрланишда 3 муҳим тавсия:

error

2025-12-13

Иш суҳбатига тайёрланишда 3 муҳим тавсия: 

1️⃣Ташкилотни ўрганинг —

унинг йўналишлари, мақсади ва лойиҳаларини билиш сизни тайёр ва қизиқувчан номзод сифатида кўрсатади.

✅Расмий сайтини ва “Биз ҳақимизда” бўлимини ўқинг.

✅Сўнгги ютуқлари ва лойиҳалари билан танишинг. 

2️⃣ Лавозим йўриқномангизни билиб олинг — зарур кўникмаларга эга бўлиш тажрибангизни аниқ йўналтиришга ёрдам беради.

✅Талабларни таҳлил қилинг.

✅Резюмени мослаштиринг.

✅“Бу лавозимга нима қўшишим мумкин?” деган саволга жавоб тайёрланг.

3️⃣ Суҳбат саволларига тайёр бўлинг — иш берувчи “Савол ва таклифларингиз борми?” деб сўраса фаол ва аниқ жавоб беринг.

Масалан:

— “Бу лавозимда муваффақият қандай ўлчанади?”

— “Жамоанинг устувор йўналишлари нималар?”

Ташкилотни ўрганиш, лавозимни тушуниш ва мақсадли саволлар тайёрлаш — муваффақиятли суҳбат пойдеворидир.