Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-25
Янги йил муносабати билан байрам мукофотини бериш мажбурийми?
📌Меҳнат кодексининг 252-moddasiga (https://lex.uz/docs/6257288#6263811) кўра, мукофот ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тартиби иш берувчи томонидан белгиланади ҳамда жамоа шартномаси ёки ички ҳужжат билан расмийлаштирилади.
❗️Агар ички ҳужжатда барча ходимларга байрам муносабати билан мукофот бериш мажбурияти белгиланган бўлса, иш берувчи уни бериши шарт. Акс ҳолда, бу қарздорликни келтириб чиқаради.
❗️Агар бундай мажбурият ички ҳужжатларда кўзда тутилмаган бўлса, мукофот бериш мажбурий эмас, у ихтиёрий ҳисобланади.
📌Мукофотлашда камситишга йўл қўйилмайди. Меҳнат кодексининг 4-moddasiga (https://lex.uz/docs/6257288#7113973) кўра, жинс, ёш, лавозим ёки меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлар асосида фарқлаш камситиш ҳисобланади.
📆 Байрам мукофотини байрамдан олдин ҳам, кейин ҳам бериш мумкин — қонунчиликда аниқ муддат белгиланмаган.
💻Буджет ташкилотларида мукофотлаш тартиби фақат қонунчиликда белгиланган ҳолатларда амалга оширилади