Янгиликлар
Янгиликлар
2025-12-26
2026-йилда дам олиш кунлари
2025-йил 24-декабрдаги ПФ–257-сон Президент фармонига мувофиқ:
🔔 Қўшимча дам олиш кунлари
❗️Барча ходимлар учун Иш ҳафтаси туридан қатъи назар:
🔴2-январ — жума
🔴28-май — жума
🔴31-август — душанба
❗️Олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:
🔴3-январ — шанба
🔴30-май — шанба
🔴31-декабр — пайшанба
🔔Ишланмайдиган байрам кунларининг кўчирилиши
Меҳнат кодексининг 208-moddasiga (https://lex.uz/ru/docs/-6257288#-6262819)мувофиқ:
🔴8-март — Хотин-қизлар куни (якшанбага тўғри келгани сабабли)
👉9-март, душанба
🔴21-март — Наврўз байрами (шанбага тўғри келгани сабабли)
👉23-март, душанба
🔴9-май — Хотира ва қадрлаш куни (шанбага тўғри келгани сабабли)
👉11-май, душанба
⚠️Эслатма: узлуксиз ишлаб чиқариш, навбатчилик ва аҳолига доимий хизмат кўрсатиш соҳаларида дам олиш кунлари кўчирилмайди.
❗️Йил якуни учун муҳим ўзгариш:
беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун
12-декабр (шанба) дам олиш куни 31-декабр (пайшанба) га кўчирилди.