Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

🌳100 та дарахт экинг — давлатдан субсидия олинг!

error

2026-01-15

🌳100 та дарахт экинг — давлатдан субсидия олинг!

📌 Вазирлар Маҳкамасининг "Ўрмон фонди ерларидан самарали фойдаланиш орқали камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг даромадини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 798-сон қарорига (https://lex.uz/docs/7926786) кўра:

✅Камбағал оила аъзолари ўрмон фонди ерларида фаолият юритишга оилавий пудрат шартномаси асосида жалб этилади;

✅Ушбу ер участкаларида дарахт экиш, кўчат ва доривор ўсимликлар, шунингдек, ўз эҳтиёжлари учун сабзавот, полиз ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш қўллаб-қувватланади;

✅Талабгорлар рўйхати ҳар йили январ ва август ойларида "Маҳалла еттилиги" томонидан шакллантирилиб, тегишли давлат ўрмон хўжалиги ташкилотларига тақдим этилади.  

💰 Субсидиялар:

🌳 Ҳар 100 та экилган дарахт учун — «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги маблағлар ҳисобидан БҲМнинг 1 баравари миқдорида (412 000 сўм) субсидия ажратилади.

📌 Субсидиялар белгиланган тартибда, тасдиқланган рўйхат ва ҳисоб-китоблар асосида ажратилиб, барқарор даромад манбалари яратилади.

🌱Кўчатлар давлат ўрмон хўжаликлари ташкилотлари томонидан камбағал оила аъзоларига бепул етказиб берилади.