Янгиликлар
Янгиликлар
2026-01-16
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: жамоатчилик муҳокамаси давом этмоқда
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакатимизни келгуси йилларда ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва давлат бошқаруви самарадорлигини кучайтиришга қаратилган муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.
Стратегия лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси доирасида фуқаролар, мутахассислар, меҳнат жамоалари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларининг таклиф ва мулоҳазаларини инобатга олиш кўзда тутилган.
Жамоатчилик муҳокамасида иштирок этиш орқали:
– стратегик мақсад ва устувор йўналишларни янада такомиллаштириш,
– аҳолининг эҳтиёж ва манфаатларини ҳисобга олиш,
– очиқ ва шаффоф давлат сиёсатини таъминлаш имконияти яратилади.
Барча фуқароларни “Ўзбекистон – 2030” стратегияси лойиҳаси муҳокамасида фаол иштирок этишга чорлаймиз.
🌐 uzbekistan2030.uz (https://uzbekistan2030.uz/uz-Cyrl/muhokama)
🌐 regulation.gov.uz (https://regulation.adliya.uz/project/8712/22983?contentLang=oz)