Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сариосиё туманида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

error

2024-07-20

Сариосиё туманида навбатдаги бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида бугун Сариосиё тумани ҳокимлиги ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ташаббуси “Янги Ўзбекистон” истироҳат боғида бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаси” ўтказилди.

Меҳнат ярмаркасида, 35 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар 415 та  бўш иш ўринлари билан қатнашди.

Ярмаркада 150 нафардан ортиқ фуқаролар ярмаркада иштирок этишди. Шундан, 6 нафари доимий ва 38 мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жойлаштирилиб йўлланма берилди, 12 нафар ёшларга тадбиркорлик ишларини бошлаш учун асбоб-ускуналар олиш учун ҳужжатлар расмийлаштирилди ҳамда, 31 нафар фуқароларга меҳнат қонунчилиги бўйича тушунчалар берилди.

Расмий саҳифаларимиз⬇️

Telegram (http://t.me/surxonbandlik)|web-sayt (https://surxondaryo.mehnat.uz/)|facebook (https://www.facebook.com/SURXONDARYOKQBBB)