Янгиликлар
Янгиликлар
2024-07-31
Меҳнат ярмаркаси ўтказилди
Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ва туман Ички ишлар бўлими ҳамкорликда бўш иш ўринлари “Меҳнат ярмаркаларини” ташкил этилди. "МЕҲНАТ YARMARKASI" Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш биносида бўлиб ўтди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида 5 га яқин корхона ва ташкилотлар 56 та бўш иш ўринлари билан қатнашди. 42 нафар фуқаролар ярмаркада иштирок этди.
Ярмарка давомида 7 нафар шундан ишсиз фуқароларга корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. 20 нафар фуқаро касбга ўқишга жалб этилди, Шундан 13 нафари ёшлар, 11 нафари аёллар. шунингдек, 15 нафар фуқарога Меҳнат қонунчилиги бўйича маслаҳатлар берилди.
✅Расмий саҳифаларимиз⬇️
Telegram (http://t.me/surxonbandlik)|web-sayt (https://surxondaryo.mehnat.uz/)|facebook (https://www.facebook.com/SURXONDARYOKQBBB)