Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-03
Меҳнат ҳуқуқи - меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқ соҳаси.
Меҳнат ҳуқуқининг асосий мақсадлари:
▪️ходимнинг иш ҳақи, дам олиш, меҳнат шароити ва бошқа ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
▪️иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларни тартибга солиб, барқарорлаштиришга хизмат қилади;
▪️ходимнинг иш самарадорлигини ошириш ва иқтисодий ривожланишга ҳисса қўшишга ёрдам беради.
Меҳнат ҳуқуқининг асосий манбалари:
▪️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси меҳнатчиларнинг ҳуқуқларини кафолатлайди;
▪️Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси меҳнат муносабатларини тартибга солувчи асосий ҳужжат;
▪️Меҳнат ҳуқуқини тартибга солувчи бошқа қонунлар ҳам мавжуд, масалан, "Касб касалликлари тўғрисида"ги қонун, "Иш ҳақи тўғрисида"ги қонун ва ҳоказо.
▪️Ўзбекистон Республикаси ратификация қилган халқаро шартномалар ҳам меҳнат ҳуқуқини тартибга солади.
Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик бош бошқармаси
Сайт материалларидан фойдаланганда,
ушбу сайтга хавола
кўрсатилиши шарт
Матнда хатолик топдингизми? Сичқонча билан белгилаб, Ctrl+Enter тугмаларини босинг