Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг тегишли буйруғи билан Муминов Алишер Куддусович - бош бошқарманинг бош юрисконсульти лавозимига тайинланди.

error

2024-08-07

💼 Янги тайинлов

Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг тегишли буйруғи билан Муминов Алишер Куддусович -  бош бошқарманинг бош юрисконсульти лавозимига тайинланди.

А.Муминов 2003 йилда Ўзбекистон Республикаси II В Академиясини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги-юриспруденция

Меҳнат фаолияти давомида Ангор Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бош юрисконсульти, Термиз туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ва бошқа турли лавозимларда ишлаган.

Тайинловга қадар Сурхондарё вилоят Адлия бошқармаси Қизириқ туман юридик хизмат  кўрсатиш маркази бош юрисконсульти вазифасини бажарувчиси лавозимида фаолият юритган.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси жамоаси Алишер Муминовнинг келгуси ишларида ҳам муваффақиятлар тилайди.