Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-09
Шу кунларда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Раъно Турдибоева бошчилигидаги делегация аъзолари хизмат сафари билан Жанубий Кореяда бўлиб турибди.
Ташриф доирасида дастлаб Корея бандлик ва меҳнат хизмати раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди. Унда май ойида старт берилган (https://t.me/mehnatvazirligi/16832) Ўзбекистонда меҳнат қонунчилиги ва сиёсати тизимини такомиллаштириш бўйича маслаҳат дастури юзасидан фикр алмашилди.
3 йилга мўлжалланган мазкур дастур доирасида икки давлат меҳнат инспексиялари ўртасида мустаҳкам алоқаларни йўлга қўйиш ҳамда ўзаро тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.
Навбатдаги мулоқот Жанубий Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Сик ҳамда вазир ўринбосари Ким Жонг Ёон билан ўтказилди. Унда Ўзбекистон ва Корея ўртасида меҳнат соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, Кореяда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ҳамюртларимиз учун муносиб шароитларини яратиш, ушбу давлат меҳнат бозоридаги мавжуд эҳтиёждан келиб чиқиб Ўзбекистонда соҳа мутахассисларини тайёрлаш бўйича суҳбатлашилди.