Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

Бугун Денов туманидаги “Еко боғ"да "Мурожаатдан даромадга" тадбири ташкил этилди

error

2024-08-10

Бугун Денов туманидаги “Еко боғ"да "Мурожаатдан даромадга" тадбири ташкил этилди

Ушбу тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари-Президенти Халқ қабулхонасига раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев, вилоят ҳокимлиги, вилоят Халқ қабулхонаси, Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Денов тумани ҳокимлиги вакиллари ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Ушбу тадбирда Денов, Узун, Сариосиё, Шўрчи ва Олтинсой туманларидаги 249 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида асбоб ускуналар ва жиҳозлар  топширилди.

Шунингдек, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Денов тумани ҳокимлиги ҳамда Денов тумани  Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими томонидан Меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди.

Мазкур меҳнат ярмаркасида 628 та корхона ва ташкилотлар 2026 та мавжуд бўш иш ўринлари билан иштирок этишди.  Ярмарка якунига кўра 207 нафар фуқароларга ишга жойлашишлари учун 81 нафар фуқароларга эса касбга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.