Янгиликлар
Янгиликлар
2024-08-16
"Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!”
"Бу йил олий таълимни тамомлаган битирувчилар сони 214 минг нафарга етган. Шунинг 88 минг нафари шартнома асосида корхона ва ташкилотларда расман ишламоқда. Қолгани ишга жойлашганича йўқ" - Беҳзод Мусаев
Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимовнинг топшириғига асосан олий таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш мақсадида вилоят бўйлаб 15-16 август кунлари Kambag‘allikni қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларии, туман Халқ таълими ҳамда туман Соғлиқни сақлаш бўлимлари томонидан меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида олий таълим муассасалари битирувчилари учун 2643 та бўш иш ўринлари тақдим этилди.
Икки кун давомида ташкил этилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркасига 450 га яқин битирувчилар жалб қилиниб, 314 нафар битирувчи ёшлар o‘zlari танлаган бўш иш ўринлари ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.