Саҳифа манзили: 

Танланган матн: 

Хабар

Янгиликлар

“Ҳашар-элга ярашар”

error

2024-08-24

“Ҳашар-элга ярашар”

"Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашарларида Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамда тасарруфий ташкилотлари ходимлари уюшқоқлик билан иштирок этмоқда.

Ҳашар – барчамизга маълумки, халқимиз орасида удумга айланган ижтимоий ҳамкорлик ва беғараз ёрдам шаклларидан биридир.

Бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, боғ яратиш халқимизнинг азалий хислатларидан саналади. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан "Маҳалла обод-юрт обод"  шиори остида эълон қилинган ҳашарнинг бугун илк куни бўлиб, Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги Ангор Ишга марҳамат Мономаркази ҳамда Шўрчи касб-ҳунарга ўқитиш маркази ходимлари иштирокида эрта тонгдан бошланган тозалик ишлари кўтаринки кайфиятда давом этмоқда.